Стихи о красоте и простоте жизни. О любви. О переживаниях и смыслах. В этих стихах вся правда каждого дня - в его рассветах и закатах, и в уютных размышлениях за чашкой чая.
Таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин: таъмирланаётган ускунани ва уни юкловчи ва бўшатувчи қурилмаларини таъминловчи электр занжиридан ўчириш; юритманинг электр тақсимловчи қурилмасидан сақловчи тиқинларни чиқариш; ускуналардан юритмасини ажратиб олиш, бунинг учун муфталарни ечиб олиш, юргизиш тасмаларини, занжирларини ва ҳ.к ечиш; юргизиш қурилмасига «Юргизманг- одамлар ишлаяпти» тақиқловчи хавсизлик белгисини осиш керак.
Тўсқичлагичлар (блокировка) қурилмалари одамни хавфли зонага ўтишига тўсқинлик қилади ёки унинг бу зонада бўлган пайтида хавфли омилни бартараф этади. Электр тўсқичлагичлар технологик ускуна электр юритмасини машинанинг хавфли зоналарида ҳимояловчи тўсиқлар (ёпгичлар) мавжуд бўлганда юргизади.
Корхоналардаги юк ортиш-тушириш эстакадалари, майдончалари, платформаларининг поллари вагон поли ёки автомобиль кузови текислиги билан баробар бўлиши керак. Юк ортиш майдончаси периметри бўйича (бундан юк ташиш транспорти йўли мустасно) баландлиги 30 см. ли мустаҳкам ҳимояловчи тўсиқ билан тўсилиши лозим. Юк ортиш-тушириш майдончалари ва эстакадалари текисланган ва асфальтланган бўлиши керак. Унинг сатҳи сув тўпланмайдиган бўлиши ва қиш вақтида мунтазам равишда қор ва муздан тозаланиб турилиши керак.
Пахтани қайта ишлаш ускуналарини ишлатишда ажралиб чиқаётган зарарли модалар миқдори, иш зонаси ҳавосида шу зарарли моддалар концентрациясини меъёрий ўрнатилган йўл қўйиладиган концентрациясидан ошиб кетишига олиб келмаслиги, нормал шароитларда ҳам, шунингдек табиий атроф муҳитни турли омиллари (юқори ва паст ҳароратда, ҳаво намлигида, қуёш радиациясида ва ҳ.к.) таъсирида ҳам ускуна хавфсиз бўлиши, табиий атроф муҳитни ўрнатилган меъёрлардан ортиқ ифлослантирмаслиги, ёнғин ва портлаш хавфи бўлмаслиги керак. Зарарли моддаларнинг иш зонаси ҳавосидаги йул қўйиладиган концентрацияси, уларнинг қаерда жойлашишидан қатъий назар (очиқ майдонда, ишлаб чиқариш биноларида, транспорт воситаларида ва ҳ.к.), барча иш жойлари учун риоя этилиши мажбурийдир.
Ишчиларни ўз вақтида ва меҳнатни мухофаза қилиш бўйича сифатли ўқитиш ва йўл-йўриқ ўтказиш устидан назорат қилиш корхонани меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мухандиси зиммасига юкланади. Пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқитиш ва касблар бўйича маҳоратни ошириш ишлари, корхоналар томонидан ташкиллаштирилган махсус курсларда, муайян касб ишчилари учун тармоқ намунавий дастурлари асосида, маҳаллий шароитлар ҳисобга олиниб корхона бош муҳандиси тасдиқлаган, дастур асосида амалга оширилади.